"Барселона" Осимхен билан шартнома имзолаш режасини ишлаб чиқмоқда

Sherzod Nurmatov
26 мар 2026
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар берди "Mundo Deportivo".

Манбага кўра, Каталония клубининг асосий трансфер мақсади — "Атлетико" футболчиси Хулиан Альварес. Агар аргентиналик футболчининг трансфери амалга ошмаса, "кўк-анорранглилар" бор эътиборини "Галатасарой" футболчиси Виктор Осимхенга қаратади.

Хабарларга кўра, Осимхен "Барселона"нинг "Б режаси". Бироқ Каталония клуби нигериялик футболчининг характеридан чўчиб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo