Чиро Иммобиле 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади

15 авг 2026, 00:40
Италиялик машҳур ҳужумчи Чиро Иммобиле 36 ёшида профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди.

Иммобиле ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида:

713 та учрашувда майдонга тушди;

367 та гол урди;

82 та голли узатма амалга оширди;

7 та совринни қўлга киритди;

4 марта А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлди;

1 марта «Олтин бутса» соҳиби бўлди.

Иммобиле фаолияти давомида "Ювентус", "Женоа", "Торино", "Боруссия" Д, "Севилья", "Лацио", "Бешиктош" каби жамоаларда ўйнади. Сўнгги жамоаси сифатида Франциянинг "Париж" жамоаси қоладиган бўлди. Шунингдек, у Италия термаси таркибида 57 ўйинда қатнашиб, 17 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Шу тариқа, италиялик форвард 713 та расмий ўйиндан сўнг катта футбол билан хайрлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia