

- Кўрганингиздек, ўйин қизиқарли бўлди. Иккита жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Очиқ футбол бўлди. “Ғазалкент” ҳам жуда яхши жамоа, кўриниб турибди. Таркиби ёш, лекин сифатли ўйинчилари бор. Йигитларимга раҳмат айтаман. Охиригача курашдик, ўзимиз учун бўлган муҳим очкони қўлга киритдик.
- Ўтган ўйинда жамоангиз “Шўртан” билан дуранг ўйнаган пайтида ўйин томонидан рақибдан кўра кучсизроқ кўринган эди ва ўшанда сиз вақтинчалик чарчоқ билан боғлиқдир, тўртта ўйиндан бери бир хил таркиб тушириб келаяпман деган эдингиз ва бугун эса бунинг аксини кўрдик, яъни футболчиларингизда балки қанақадир қўшимча мотивация бормиди, жуда ҳам тетик ва кўриниб тургандек, худди рақиб сингари, балки рақибдан ҳам бироз кўпроқ кўзлари ёниб тургандек туюлди менга.
- Тўғри, кўпроқ ғалабани хоҳладик. Ўтган сафар ҳам айтгандим, анчадан бери бир хил таркиб билан ўйнаётгандик. Ҳозир кўряпсиз, ротация қилиняпти. Сабаби, бизлар ўша ҳужум зонамизда кўп ўйинчиларимиз жароҳатга йўлиқишди. Улар секин-секин, аста кўрганингиздек, сафга қайтяпти. Кейинги ўйинга яна асосий иккита ўйинчимиз бор. Улар ҳам агар соғайиб қайтадиган бўлса, мен ўйлайман, яна ҳам таркибимиз кучлироқ ўйнаймиз. Биз таркибда режа қилган ўйинчиларимиз секин-секин жароҳатдан қутулиб, таркибга қўшилишяпти. Шу орқали бугун ҳам ротация қилдик, барибир ўз кучини берди.
- Бегис Куанишбаевнинг ўйини ҳақида сўрамоқчи эдим. Ҳужумдаги ўйинчилар кўплаб жароҳатли, яхши биламиз ва шу пайтда бу йигит жуда ҳам яхши очилиб кетди ва катта эҳтимол олдида жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди ҳозирги йўқотишлар пайтида.
- Тўғри айтдингиз. Бегис ўзи бизга келган вақтида ҳам асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланарди, лекин у ҳам жароҳат олганди, қўли синганди. Қўли синган, узоқ муддат асосий гуруҳ билан машғулот қилмади. Ҳозир қайтган, ҳозир энг яхши жисмоний ҳолатини кўрсатяпти. Айтиб ўтганингиздек, агар Бегис ўзининг устида ишласа, унинг футболимизга, жамоамизга фойдаси жуда катта. Чунки у ҳозирги футбол талаб қиладиган принсиплар бор: тўпсиз ҳаракат, тўп учун кураш, тезлик, спринтлар. Бу бўйича Бегиснинг кўрсаткичи жуда юқори.

- Дарвозабонлар бўйича савол бермоқчи эдим. Яъни Самандар Муратбаев кетгандан кейин дарвозабон ўрнини тўлдиришга озгина қийинчилик бўлди ва Асқар жуда ҳам яхши ўйин кўрсатяпти охирги ўйинларда, жуда энг яхши формасида деса ҳам бўлади ва ҳозирги кунда Асқар тушмай қолса ёки нимадир бўлса, захирадаги дарвозабоннинг ўрнини боса оладими?
- Самандар Муратбаев вақтида Асқар иккинчи дарвозабон буюрган. Унда ҳам тажриба бор. Умар Рустамовни олганмиз, у ҳам жуда яхши дарвозабон. Ҳозир гап дарвозабонлар мураббийи бўйича кетяпти, қайси бирини ўйнатамиз, буни улар ҳал қилишади. Асқар охирги иккита ўйинда асосий таркибда ўйнаяпти. Ундан олдин Умар ўйнади, ундан олдин Шаҳбоз ўйнади. Кўз тегмасин, бугунги ўйинидан кўнглим тўлди. Ўтган ўйин хатоларга йўл қўйганди, бу ўйин ўзини яхши кўрсатяпти. Мен ўйлайман, агар шундай давом этса, Асқар таркибда қолади. Асқарнинг тажрибаси бор, ўтган йилдан бери Про лигада ўйнамоқда. Ўтган йили “Локомотив” билан курашганимизда ҳам Самандар ўйнамаган, Асқар ўйнаган. Худога шукур, ўзининг ўтган йилги тажрибаси билан ҳозир бемалол ўйнаяпти.



