Андрей Шипилов: "Нимели борасидаги саволни ёпиқ қолдираман"

16 окт 2026, 22:48
Суперлига 24-турдан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Нефтчи" учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Учрашувни ёмон бошламадик. Дастлабки 12-15 дақиқада устунлик қилдик. Балки Фарғона жамоасига узоқ муддатли парвоз таъсир қилгандир. Чиройли гол урдик. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Дарвозаларга жами олтита тўп киритилди. Жамоамизда вазият оддий эмас. Рақбимиз олтин медаллар учун ҳаракат қилмоқда. Биз эса комфорт зонада эмасмиз. Ҳар бир ўйинни ютишимиз керак. Афсуски, бугун ўхшамади.

- Бугунги беллашувда Жавоҳир Сидиқов захирадан тушмади, Сильванус Нимели эса умуман қайдномага киритилмади.
- Нимели борасидаги саволни ёпиқ қолдираман. Инглизча айтганда: No comment. Сидиқов борасида эса у ҳали кийим алмаштириш хонасида. Бориб ўзидан сўрашингиз мумкин. Мени биласизлар, матбуот билан доим очиқ бўлишга ҳаракат қиламан. Лекин баъзан ёпиқ бўлишга тўғри келяпти.

- Лекин сиз бош мураббийсиз, вазиятдан хабардор бўлишингиз керак.
- Ҳа, тўғри мен бош мураббийман. Лекин саволни футболчининг ўзига бериб кўринг. Мен билмайман.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›