

Андрей Шипилов: “Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз, бугун дурангга муносиб эмас эдик. Рақибимиз биздан 2 кун кўпроқ дам олганди, шунга қарамай йигитлар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Йигитлардан охиригача ўйнашни сўрагандим. Майда деталлар ҳаммасини ҳал қилди. Рақибда битта имконият бўлди ва уни голга айлантиришди.
- Битта вазият билан улар дурангга эришишди. Бундай ҳолатларда дарвозабон қанчалик жамоасини қутқариши керак?
- 100% қутқариши керак. Ўйиннинг охири, ҳаммамиз девор бўлиб туриб олишимиз шарт эди. Дарвозабон эса тўпни қайтариши. Диққатни бир жойга жамлайдиган пайт эди. Айтганимдек майда деталлар ҳаммасини ҳал қилади.



