

- "Биз финалда мағлуб бўлдик. Ғолиблик ва чемпионлик билан "Урава Редс"ни табриклайман. Ўз жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, биз Ар Риёддаёқ масалани ҳал қилиб қўйишимиз лозим эди. Чунки уйда кўп вазиятларни йўққа чиқаргандик. Шунга қарамай, шогирдларимга минг раҳмат, улар иккита ўйинни ҳам ажойиб тарзда ўтказишди".
- "Биринчи учрашувда Карлос Эдуардо жароҳат олганди, жавоб баҳсида Омар Хрбин жароҳат олиб қолди. Бу эса бизга қимматга тушди. Мағлубиятдан сўнг мен клуб раҳбарияти билан учрашаман ва кейинги масалаларни ҳал қилиб оламиз".



