Саудия Арабистониликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди

Sherzod Nurmatov
7 сен 2026, 12:05
47 ёшли шотландиялик мутахассис Ричард Хьюз "Ливерпуль" спорт директори лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳамкорлик Хьюзнинг ўз ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинди. Мутахассис бу қарорини янги чорловларга интилиш истаги билан изоҳлади. Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, тез орада у Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби спорт директорига айланади.

Хьюз 2024 йилнинг ёзидан буён "Ливерпул"да спорт директори вазифасида ишлаб келаётганди. Бунгача у 10 йил давомида "Борнмут"да техник директор бўлган.

Хьюзнинг ўрнига асосий даъвогар сифатида 2012 йилдан буён "Ливерпуль" тузилмасида фаолият юритаётган ва 2022/23 йилги мавсумда спорт директори лавозимида ишлаган Жулиан Уорд кўрсатилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com