Расман: Мартинелли — "Ал Ҳилол" футболчиси

3 сен 2026, 21:47
Бразилиялик вингер Габриэл Мартинелли "Арсенал"дан "Ал Ҳилол"га ўтди.

Трансфер ҳақида Саудия Арабистони клуби матбуот хизмати эълон қилди.

25 ёшли бразилияликнинг янги жамоа билан шартномаси тўрт мавсумга — 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Мартинелли 2019 йилнинг ёзидан бери "Арсенал" сафида ўйнаётганди. Футболчи ўтган мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 53 та ўйинда иштирок этган. Унинг ҳисобида 11 та гол ва 7 та голли узатма бор.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Мартинеллининг "Ал Ҳилол"га ўтиши "Арсенал" тарихидаги рекорд савдо бўлиши ҳақида хабар берган эди. Саудияликлар футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр экани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: alhilal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›