

2 ноябрь куни Испания чемпионати иккинчи дивизиони доирасидаги "Андорра"га қарши баҳсда де Мигель Овоно билан тўқнашиб кетганидан сўнг ҳушини йўқотган, кейинроқ "Тенерифе" ҳужумчисининг юраги тўхтаб қолганди. 30 ёшли футболчи 3 ноябрь куни шифохонада вафот этди.
"Бу ҳаётимдаги энг оғир кунлар. Сўз топиш жуда мушкул ва содир бўлган нарсаларнинг ҳеч бирини ҳазм қила олмаяпман. Хесуснинг йўқотилиши сабаб юрагимда улкан оғриқни ҳис қиляпман. Мен у ҳақда, унинг оиласи ва уни севган барча инсонлар ҳақида ўйлаяпман. Ҳали кўплаб масалаларни ҳал қилиш кераклигини биламан ва уларга ҳурмат билан ёндашаман. Аммо айни пайтда, ростини айтсам, Хесусдан ва биз бошимиздан кечираётган оғриқдан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлай олмаяпман", – деди Овоно.
“Diario AS” хабарига кўра, де Мигелнинг ўлимига сабаб бўлган тўқнашув учун Овоно 12 тагача ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.



