Земан: “Ювентус”га яна мағлубият тилайман”

Aslanov Jasurbek
19 янв 2017
Чехиялик машҳур мураббий Зденек Земан Италия А серияси турнир жадвалида кескинлик бўлиши мақсадида “Ювентус”га мағлубият тилади.

“Қачон “Юве” мағлуб бўлса, бу жамоани турнир жадвалида таъқиб этаётган клубларга ишонч бахш этади. Улар ҳам чемпионлик учун курашишни бошлайдилар.

Тан олиш керак, бу шунчаки истак. “Ювентус”нинг таркиби кучли улар устидан ғалабага эришиш жуда қийин иш. Жамоанинг рақиблари орадаги фарқни қисқартиришди. Ўйлайманки, “бянконери”лар яна имкониятни бой беришади”.

Эслатиб ўтамиз, А сериянинг сўнгги турида “Ювентус” “Фиорентина”га ютқазиб қўйганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia