

"Ҳа, у майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишга қодир. У захира ўриндиғида қолишга кўниккани йўқ, лекин шу билан бирга ўзини жуда профессионал тарзда тутмоқда. Неймар машғулотларда аъло даражада ишлаяпти. У жамоада жуда ҳурмат қилинадиган, қадрланадиган ва яхши кўриладиган футболчидир. У терма жамоа учун жуда муҳим, чунки у юқори маҳоратга эга ва шу билан бирга жуда камсуқум инсон бўлиб қолмоқда. Мен ундан жуда мамнунман. Ва, албатта, у ҳамиша бўлганидек ўйнашни хоҳлайди", — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Globo Esporte.
34 ёшли ҳужумчи жароҳати сабабли ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги иккита ўйинни ўтказиб юборди, сўнгра Бразилиянинг Шотландия устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсида захирадан майдонга тушди.
Шундан сўнг, 1/16 финал доирасида бразилияликлар Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган учрашувда Неймар умуман майдонга тушмади ва захирада қолди.



