

Жамоалар Реджо-нель-Эмилиядаги "Мапей — Читта-дель-Триколоре" стадионида майдонга тушишди. Учрашувни бош ҳакам Юан Лука Сакки бошқариб борди.
65-дақиқада "Сассуоло" ҳужумчиси Себастьяно Эспозито учрашувда ҳисобни очди. 82-дақиқада "Ювентус" вингери Эдон Жегрова мувозанатни тиклади. 89-дақиқада шотландиялик Кирон Боуи майдон эгаларининг иккинчи голини урди. 90-дақиқада Жегрова дубл қайд этди. 90+4-дақиқада эса ярим ҳимоячи Василие Аджич "Сассуоло"га ғалаба келтирди.
А Серия
“Сассуоло” - “Ювентус” 3:2
Голлар: Эспозито 65, Боуи 89, Аджич 90+4 - Жегрова 82, 90.
"Ювентус" ва "Сассуоло" Италия чемпионати турнир жадвалида мос равишда саккизинчи ва тўққизинчи ўринларни эгаллаб турибди. Ҳар иккала клуб ҳисобида тўртта учрашувдан кейин еттитадан очко мавжуд.



