

"Ювентус" — "Милан" 1:1
Голлар: 68 - Альфажо Сиссе, 90+2 - Федерико Гатти
“Ювентус”: 25. Гульельмо Викарио, 15. Пьер Калюлю, 3. Бремер, 26. Жон Лукуми, 2. Зеки Челик (4. Федерико Гатти, 89’), 5. Мануэль Локателли, 12. Дуглас Луис (27. Ник Вольтемаде, 75’), 7. Шику Консейсау (11. Эдон Жегрова, 89’), 9. Рандаль Коло Муани, 31. Николас Гонсалес (8. Тён Копмейнерс, 64’), 17. Керим-Сэм Алайбегович (13. Жереми Бога, 64’).
Захира: 1. Камиль Грабара, 23. Карло Пинсольо, 6. Ллойд Келли, 24. Даниэле Ругани, 41. Аугусто Овусу, 46. Филиппо Паньюкко.
“Милан”: 16. Мик Меньян, 34. Марио Хила (42. Филиппо Терраччано, 88’), 5. Кони де Винтер, 31. Страхиня Павлович, 14. Лука Модрич (30. Ардон Яшари, 82’), 80. Юнус Муса, 12. Адриен Рабьо (21. Саму Чуквезе, 61’), 2. Первис Эступиньян, 9. Гонсалу Рамуш, 56. Алексис Салемакерс (8. Рубен Лофтус-Чик, 61’), 22. Диегу Морейра (70. Альфажо Сиссе, 61’).
Захира: 1. Пьетро Терраччано, 96. Лоренцо Торриани, 13. Санхун Диавара, 23. Фикайо Томори, 33. Давиде Бартезаги, 28. Кристиан Комотто, 11. Кристиан Пулишич, 20. Омари Хатчинсон, 73. Франческо Камарда.
Огоҳлантиришлар: 79 - Первис Эступиньян, 90+2 - Кони де Винтер, 90+6 - Альфажо Сиссе, 90+6 - Федерико Гатти
90+7. Ўйин якунланди!
90+6. Сўнгги дақиқаларда энди миланликлар олдинга ўтмоқда. Гол муаллифи ва Сиссе ва Гатти баҳслашиб қолди.
90+3. “Ювентус” тобора голга қараб келаётганди ва ўз мақсадига эришди. “Милан”, ҳимояланиш яхши эмас!

90+2. ГОЛ! Гатти ҳисобни тенглаштирди! Жарима зарбасидан узатилган тўпни Федерико бош билан дарвозага “михлаб” қўйди!
90+1. Боганинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг Меньян тўпни ушлаб олди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. Ҳар икки жамоа ўзгаришни амалга оширди: “Милан” ҳимоявий, “Ювентус” ҳужумкор футболчиларни ўйинга ташлади.
86. “Милан” жарима майдончаси ичида палапартишлик юз берди, аммо ҳеч бир “Юве” аъзоси дарвозага якуний зарбани беролмади…
85. Вольтемаде жарима майдончаси ичидан дарвоза томон зарба берди, бироз ноаниқ…
84. Мана энди яқин масофадан яна бир жарима зарбаси: бу сафар Вольтемадега қарши қўполлик ишлатилди.
82. Консейсау жарима зарбасидан тўпни узатиб берди, якуний зарба йўқ.
80. Сўнгги декада бошланди, ҳар икки жамоа ҳам ҳужумларни кўпайтиради.
75. Туринликлар энди олдинга юришларни оширишган, бироқ айтарли хавфли ҳолат кўрмаяпиз, ҳозирча.
69. Гол кўрдик ўйинда, энди буёғига “Юве” икки карра фаоллашиши аниқ.

68. ГОЛ! Сиссе ҳисобни очди! Чукеэзенинг узатмасидан сўнг Альфажо тўпни дарвозага киритди!
61. “Милан”дан фаоллик кўряпмиз. Жамоа ҳужумларни оширди.
55. Зарба! Консейсаунинг узоқдан йўллаган зарбаси бу сафар дарвоза устунига тегиб қайтмоқда…
52. Дуглас Луиснинг зарбаси миланлик ҳимоячига тегиб қайтди.
49. Коло Муани олдинга юриш қилганди, бироқ икки ҳимоячи таъқибидан ўтиб кета олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45+3. Алайбеговичнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Ҳозиргача майдонда энг кўп масофани Салемакерс босиб ўтибди - 5,5 км.
43. Бўлим сўнггида туринликларнинг ҳужумлари сони ошмоқда, жамоа голга яқин келяпти.
38. Консейсау жуда қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Меньяндан супер сейв!
36. Учрашувда темп юқори эмас, бошида зарбалар кўраётгандик, ҳозир шулар ҳам йўқ. Майдон марказида бўлмоқда ўйин.
29. Модричнинг жарима зарбасидан узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.
25. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
25. Консейсаунинг зарбасидан сўнг Меньян тўпни қайтарди, бўш қолган дарвозага эса Локателли тўпни кирита олмади…
20. Мик Меньянда муаммо юзага келган кўринади, ўз-ўзига ёрдам кўрсатмоқда.
18. Челик икки бор Морейрани алдаб ўтиб, ҳаволатиб тўпни Коло Муанига узатди, бироқ миланлик ҳимоячи бу вазиятда яхши ҳаракат қилиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.
15. Дуглас Луиснинг узоқ масофадан тепган тўпи йўл-йўлакан Коло Муанига тегиб, кучини йўқотди ва тўп Меньяннинг қўлига бориб тушди.
13. Эндиги зарбаси эса Рабиодан бўлди, бироқ тўп осмон-у-фалакка кетди.
12. Нико Гонсалес бир ҳимоячидан ўтиб, дарвоза томон зарба берди, Меньян тўпни қайтариб юборди! Дастлабки хавфли вазият дейиш мумкин.
4. Эступиньян энди зарба беришга уринди, бироқ бунга туринлик ҳимоячилар “блок” билан жавоб беришди.
2. Алайбеговичдан ўйиндаги илк зарбани кўрдик, ноаниқ бўлди.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Италия А Серияси 3-тур доирасидаги марказий учрашув - "Ювентус" — "Милан" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



