"Ювентус" "Реал" хавбекини нишонга олди
22 дек 2024 15:12
Янгиликлар
"Ювентус" "Реал" хавбекини нишонга олди
"Ювентус" "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда.
Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Туринликлар марказий чизиққа футболчи харид қилишмоқчи. Испан номзодлардан бири. Футболчининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Себальосни шунингдек "Бетис", "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" кузатмоқда.
Дани жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt испанни 4 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар