

Европа Лигаси умумий босқичи доирасидаги учрашув 22 октябрга режалаштирилган.
"Матч хавфсизлик нуқтаи назаридан бўлиб ўта олмайди, худди аввалроқ Левенда Бельгия аёллар терма жамоаси ва Бельгия эркаклар терма жамоаси ўйинларини ўтказиш тақиқлангани каби. Мен ҳар доим бу ерда чегара қўяман. Биз хавфсизликни кафолатлай олмаймиз", – деди Ридуани.
Сиёсатчи, шунингдек, "Юнион" шаҳар ҳокимияти қарори ҳақида хабардор қилинганини, шу билан бирга жамоанинг Европа Лигасидаги бошқа уй ўйинлари — "Селтик", "Реал Сосьедад" ва "Лех"га қарши баҳслар режага мувофиқ Левендаги "Ден Дреф" стадионида бўлиб ўтишини таъкидлади. Клубда ҳам ўйинни ўтказиш учун муқобил арена излаш бошланганини тасдиқлашди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг сентябрь ойида Миллатлар лигаси доирасидаги Бельгиянинг Израильга қарши уй ўйини Бельгия муниципал ҳокимият органлари ўйинни қабул қилишни рад этгани сабабли Венгрияга кўчирилган эди.



