Шерингем: "Роналду клуб эгаси бўлиши мумкин, аммо мураббий эмас"

Sherzod Nurmatov
20 окт 2026, 12:10
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Тедди Шерингем Криштиану Роналдуни бош мураббий сифатида тасаввур қила олмаслигини айтди.
2.jpg

"Мен Роналдунинг футбол клублари эгаси бўлишини тасаввур қила оламан, лекин уни мураббий ролида кўрмаяпман. Бундан фақат Португалия терма жамоасидаги фаолият истисно бўлиши мумкин. Мураббийлик қайси даражада ишлашингиздан қатъи назар кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун талаб қиладиган касбдир. Қисқа мураббийлик фаолиятимдан биламанки, бу бутун ҳаётингизни қамраб олади", – дея Шерингемнинг сўзларини келтиради “Tribal Football”.

41 ёшли Роналду 2023 йилнинг январидан бери "Ал Насср" сафида тўп тепмоқда. 2026/27 йилги мавсум у 9 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tribal Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›