UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  0 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  33 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1

Йован Жокич: "Бу йил "Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани учун ҳам бу ерга келдим" Янгиликлар

Йован Жокич: "Бу йил "Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани учун ҳам бу ерга келдим"

Фарғонанинг "Нефтчи" клубига ўтган Йован Жокич жамоа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ўзбекистонда фаолият олиб бораётганимга олти йилдан ошди. "Нефтчи" жамоасига қарши учрашувлар ҳар доим шиддатли кечган. Клуб ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг шонли тарихга эга эканлиги, 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлгани ва 2 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритганини яхши биламан. Бу клуб учун буюк натижа ҳисобланади. Бу йил ҳам жамоа олдига юқори мақсадлар қўяётгани ,юксак натижаларга эришишни кўзлаётгани учун ҳам Фарғонага келдим. Ҳар бир мавсум мураккаб, шиддатли ва синовли бўлади. Биз ана шу синовлардан муваффақиятли ўтишни ўйлашимиз ва юксак марраларни режалаштиришимиз керак. Шунда қўйган марраларимизга етишишимиз мумкин.

Мухлислар ҳар бир клуб учун муҳим таянчдир. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаши ва бизга мадад бўлишлари лозим. Шу боис уларни 12-ўйинчи, деб таърифлашади. Биз янги мавсумда уларни ҳар бир учрашувда иштирок этишлари ва жамоамиз эришган ютуқлардан баҳраманд бўлиб қувонишларини истаймиз", -дейди Йован Жокич.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика