"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади
05 дек 16:37
Янгиликлар
"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади
"Динамо" сафида бу йилги ўйинлари орқали Суперлига кашфиётларидан бирига айланган Ойбек Ўрмонжонов мавсум якунида жароҳат олганди.
19 ёшли ярим ҳимоячи "Насаф"га қарши ўйин олдидан машғулотда жароҳат олганди. Тиббий текширувлардан сўнг футболчининг чап тизза олдинги хочсимон бойламининг йиртилиши аниқланган.
Клуб шифокорлар бўлимининг маълум қилишича, Ойбек Ўрмонжонов тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказади. Операция яқин кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилади. Тикланиш жараёни бир неча ойни ташкил қилади.
Маълумот ўрнида, Ўрмонжонов "Йил жавоҳири" номинантига айланган, аммо бу мукофот унинг жамоадоши Фирдавс Абдураҳмоновга насиб этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар