ФИФА президентлигига номзод Вега: "Мен Россияни халқаро мусобақаларга қайтарган бўлардим"

17 ноя 2026, 22:57
ФИФА президентлигига номзод Рамон Вега Россиянинг халқаро турнирларда иштирок этишига рухсат берган бўларди.

— РФИ вакилларидан бирортаси билан гаплашдингизми?

— Ҳа, биз кўпчилик, жумладан, РФИ ва Марказий Европа федерациялари билан мулоқот қиляпмиз. Россия томонига нисбатан жуда адолатсиз муносабатда бўлишди, деб ҳисоблайман. РФИга ҳамдардман ва тез орада халқаро турнирларга қайтасиз, деган умиддаман. Агар ФИФА президенти бўлганимда, Россияни халқаро мусобақаларга қайтарган бўлардим.

Сиёсатни спортга олиб кириш — хато. Футболчилар бутун умр машғулот ўтказишган, лекин ўзларининг умуман алоқаси бўлмаган ишлар туфайли майдонга туша олишмаяпти. Мен футболдан у ёки бу томонни жазолаш ва душманларни кўпайтириш учун эмас, балки мамлакатларни яқинлаштиришга уриниш мақсадида фойдаланган бўлардим. Бу ҳеч кимга фойда келтирмайди.

Одамлар Россияда қанчадан-қанча иқтидорли футболчилар борлигини тушунишларини истайман: Европада шундай улкан мамлакатни шунчаки пайқашмаяпти. Беш йил — бу бутун бошли бир авлод дегани. Масалан, Россиянинг четлатилиши сабаб ўзининг энг яхши йилларини йўқотаётган Матвей Сафоновни олайлик, — деди "Тоттенхэм"нинг собиқ ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Спорт-Экспресс