UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  31 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  17 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  2 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  3 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  4 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  447 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0

Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди Янгиликлар

Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди

"Хоразм" клуби сафига келиб қўшилган франциялик легионер Янис Лери клуб матбуот хизматига интервью берди.

– Футбол билан неча ёшдан шуғуллана бошлагансан?

– 5 ёшимда футбол ўйнашни бошлаганман. "Ливри"да тўп тепар эдим. У ер Париждаги уйим ҳисобланади. 

– Ўзбек футболи ҳақида қандай фикрдасан?

– Ўйлайманки, Ўзбекистонда футбол савияси яхши даражада. Тўғри, мамлакат футболи Испания ва Францияникидан фарқ қилади, бироқ янги мавсум бошланишини интиқлик билан кутяпман. Жамоа аъзолари бу ерга мослашишимга ёрдам бермоқда. Шу жиҳатдан кўникишим осонроқ бўлмоқда. Ростини айтсам, инглиз тилида кўп гапирмайман, шунга қарамай, жамоадошларим билан тил топишишда қийинчиликка дуч келганим йўқ.

– Қайси футболчилар билан тез тил топишяпсан?

– Ҳамма билан оз-моз суҳбатлашяпман. Логан ва Фабиньо билан кўпроқ мулоқот қиляпман, чунки улар португал тилида гапира олади, мен эса испанчани биламан. Икки тил бир-бирига яқин бўлгани учун фикр алмашиш қулай. 

– Карьеранг давомида нечта гол ургансан?

– Аниқ билмайман, лекин "Сент-Этьен"даги фаолиятимда унинг сони кўпроқ. Адашмасам, "Логронес"даги сўнгги ўйинимда рақиб дарвозасини ишғол қилгандим. "Сент-Этьен" сафида урган голларим ҳамон ёдимда, булар ёрқин хотира бўлиб қолган.

– Янги мамлакатга мослашишда энг қийини нима?

– Энг қийини – тил масаласи. Чунки ўзбек тилини билмайман. 

– "Хоразм" мухлислари ҳақида қандай фикрдасан?

– Бизни қўллаб-қувватлайдиган мухлисларнинг кўплиги яхши. Бу эса ҳар ўйинда руҳий томонлама ёрдам беради. 

– Трансфер ойнасида бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

– Қатардан ҳам таклиф бўлди, аммо масала узил-кесил ҳал бўлмади. Лекин мен "Хоразм"га келишни хоҳлагандим. Бошқа жамоаларни кузатмасдан, шу вариантни танладим. 

– Ислом динига эътиқод қиласанми?

– Албатта, шундай.

– Сен учун қайси позицияда тўп тепиш қулай?

– Мен учун қанот ҳужумчиси сифатида тўп тепиш қулайлик яратади. Осон эмас, яхши деяқолайлик.

– Мақсадинг тўғрисида айтиб берсанг.

– Мақсадим – жамоага кўпроқ ёрдам бериш; голлар уриш ва ассистлар амалга ошириш; ўйин давомида қулай вазиятлардан унумли фойдаланиб, рақиблар дарвозасига тўп киритиш; мавжуд имкониятимни ишга солиб, жамоам ғалаба қозонишига ёрдам бериш.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+4   
31 янв 15:03:54
Shokirxon
Alloh iymoningda sobit qadam qilsin.
+2   
31 янв 16:16:30
VAHA_UTD
" Энг қийини – тил масаласи. Чунки ўзбек тилини билмайман." Хоразмчани ўрганволиб ўзбек тили шу экан деб юрса, кейин пақ этиб бошқа вилоят клубига ўтиб кетса, ўзбекчани бошқатдан ўрганишга тўғри келади)))
+1   
31 янв 17:40:45
Akbarxo'ja Tursunov
Journalistga boshqa bir odamni dinini nimasi qiziq? Shaxsiy hayotiku bu
+1   
31 янв 17:06:14
BXZ BXZ
Яхши ният билан олиб келинди ва Хоразм жамоасига катта манфаати тегсин . Омад .
+1   
31 янв 15:23:36
Akbar Umarov
Bo'larkanku menimcha yaxshi transfer bo'libdi
+1   
31 янв 15:22:19
Aziz.
Omad yengi kamandenda
   
31 янв 22:45:09
Faxriddin Aliyev
Baldeni ukasimi bu
   
31 янв 21:11:59
Nov
Бу хадиги тиктокдаги бола эмасми
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика