UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  1 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  13 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7

Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади" Янгиликлар

Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг хоразмликлар бош мураббийи Сергей Токов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.



"Ўйин шиддатли бўлди. Биринчи бўлимни тўлиқ ютқаздик. Балки майдон ҳолати таъсир қилгандир. Иккинчи бўлимда эса бироз қувноқ ўйин намойиш этдик, иккинчи голни уришимиз ҳам мумкин эди ва гол ўтказиб юбориш хавфи ҳам бўлди. Назаримда адолатли натижа бўлди. Икки жамоа ҳам курашди",  деди Сергей Токов учрашувдан сўнг.

- Бугун "Бухоро"га рақиб сифатида қандай баҳо берасиз ва бухороликларнинг қайси жиҳати сизнинг жамоангизга қийинчилик туғдирди?

- "Сурхон"да ишлаганимда ҳам "Бухоро" тўқнаш келганман. Хомяков у вақти "Андижон"да ишлар эди. Жамоа жуда яхши ташкиллашган, бўйдор ва жангчи жамоа. Бундай жамоага қарши ўйнаш қийин, аммо жуда қизиқарли. Рақиб қанчалик жиддий бўлса, ғалаба шунчалик ширин бўлади.

- Ҳакамлик борасидаги фикрингиз қандай?

- Ҳиссиётлар ҳар доим бўлади. Мен ҳакамларга баҳо бера олмайман. Биз мураббийлар ҳиссиётга берилиб кетамиз. Ҳакам кўпгина вазиятларга курашга имконият берди. Футбол ўзгариб бормоқда, буни биласиз. Мухлисларимизга ҳам раҳмат.

- "Хоразм"нинг ўйини легионерларга боғланиб қолгандек. Маҳаллий футболчилар ҳам ўзини кўрсатадими?

- Биз фақат легионерлар деган тушунча йўқ. Мен учун ҳар бир футболчи тенг. Биз тактикамиздан келиб чиқиб футболчиларни танлаймиз. Таркибимизда 6та легионерлар борлигининг сабаби шундаки, ҳозирги кунда жамоани ҳақиқатдан ҳам кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади. Суперлигада клублар сони кўпайди, Про Лигада ҳам 3-4та ўз олдига жиддий мақсадлар қўймоқда. Яхши футболчиларга талаб жуда катта. Ойликлар баланд ва кўпгина футболчилар хорижда ўйнамоқда. Бозоримизда сифатли ва яхши футболчиларни топиш жуда қийин бўлиб қолди. Барча футболчилар банд.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 мар 08:40:38
I love Kokand
Маҳаллий футболчилар тиқилиб ётипти. Соққалилари қолмади денг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика