Яна бир футболчи ТОП клубларнинг таклифига қарамай, фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга қарор қилди

Khoja
29 авг 2024
"РБ Лейпциг" ҳимоячиси Муҳаммад Симакан фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга яқин.

Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди. 24 ёшли футболчи "Ал Насср"га ўтишга яқин. Томонлар аллақачон музокараларнинг сўнгги босқичига чиқишган. Саудияликлар футболчи учун Германия жамоасига 50 миллион евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Симаканга ушбу ёзда "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Милан" каби жамоалар қизиқиш билдирганди.


Саудия Арабистонида тўп тепаётган бошқа бир европалик Роналду мураббий бўладими? Криштианунинг ўзи бу саволга жавоб берди


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com