Кай Хаверц мавсум сўнгига қадар сафдан чиқди

Alisher
12 фев 2025
"Арсенал" ҳужумчиси Кай Хаверц жароҳати сабаб мавсум сўнгига қадар сафдан чиқди.

25 ёшли немис машғулотларда жароҳат олди. У билан ҳозирча жарроҳлик амалиёти ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги маълум эмас, аммо унинг келаси мавсумдагина қайта олиши кутилмоқда.

Хаверц жорий мавсум лондонликлар сафида барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: The Athletic