

28 ёшли футболчи Турин клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Аввалроқ ОАВда ушбу трансфер бонуслар билан бирга “бьянконери”га 20 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилганди.

Лукуми 2022 йилдан буён “Болонья” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. ЖЧ-2026 мусобақасида эса Колумбия терма жамоасининг барча 5 та ўйинида, хусусан, илк тур доирасидаги Ўзбекистон билан учрашувда ҳам қатнашган эди.



