"Челси" "Брайтон" ярим ҳимоячисини сотиб олиш ниятида

Sherzod Nurmatov
22 окт 2026, 19:45
"Челси" "Брайтон" ва ярим ҳимоячи Ясин Айяри ўртасидаги янги шартнома бўйича музокараларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Бу ҳақда “TEAMtalk” маълум қилди.

Манба маълумотларига кўра, томонлар боши берк кўчага кириб қолган ва амалдаги 2027 йил ёзигача мўлжалланган битимни узайтириш шартлари бўйича ҳали бир тўхтамга кела олишмаган.

22 ёшли швециялик футболчи 2026/27 йилги мавсум Фабиан Хюрцелер жамоасининг муҳим бўғинига айланди, бироқ унинг маоши ўйинчини қониқтирмаяпти. "Челси" анчадан буён "Брайтон"нинг ёш истеъдодларига қизиқиш билдириб келмоқда ва Айярини ярим ҳимоя марказини кучайтириш варианти сифатида кўриб чиқмоқда.

Агар "Брайтон" футболчини эркин агент сифатида текинга қўлдан чиқармаслик учун сотишга қарор қилса, "кўклар" у учун тахминан 48 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Айярининг ўзи жамоада қолишга қарши эмас, бироқ маошини сезиларли даражада оширишни талаб қилмоқда. Музокаралар давом этмоқда, аммо ҳозирча силжиш кузатилмаяпти.

Айяри 2026/27 йилги мавсум 9 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›