

Майкл Кэррик жамоаси Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "Комо"га 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу манкунианликлар учун охирги еттита ўйиндаги тўртинчи мағлубият бўлди, шунингдек, ушбу оралиқда улар уч марта дуранг ўйнашди.
Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумдаги 11 та ўйинда "Юнайтед" бор-йўғи иккита ғалабани қўлга киритди — "Ипсвич" (5:2) ва "Сабах" (4:0) устидан.
"Манчестер Юнайтед"нинг ғалабасиз серияси:
"Манчестер Сити" — 0:1 (уйда)
"Брайтон" — 2:3 (уйда)
"Фулхэм" — 1:1 (меҳмонда)
"Тоттенхэм" — 1:1 (уйда)
"Атлетико" — 0:2 (меҳмонда)
"Лидс" — 1:1 (меҳмонда)
"Комо" — 1:4 (меҳмонда)



