EЧЛ. Ҳафта футболчига номзодлар эълон қилинди

22 окт 2026, 08:10
Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-тури якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхати маълум бўлди.

Уни Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) тақдим этди.

Номзодлар қаторига тўрт нафар футболчи кирди: Фил Фоден ("Манчестер Сити"), Нико Пас ("Комо"), Скотт Мактоминей ("Наполи"), Рио Нгумоа ("Ливерпуль").

Фоден АЕКка қарши ўйинда (5:1) хет-трик қайд этди, Мактоминей "Буде-Глимт" билан учрашувда (4:3) дубль муаллифи бўлди, Пас "Манчестер Юнайтед" дарвозасига иккита гол урди (4:1), Нгумоа эса "Вильярреал" билан ўйинда (4:3) иккита голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA.com