UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  2 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  3 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  0 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   11 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  8

VAR аралашиб пенальти қўйилган, марказий ўйинга мос бўлмаган “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини ҳақида Янгиликлар

VAR аралашиб пенальти қўйилган, марказий ўйинга мос бўлмаган “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини ҳақида

Ҳаш-паш дегунча Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур ўйинларига ҳам етиб келдик.

Турнинг дастлабки ва шубҳасиз марказий учрашуви Наманганда “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечди.

Марказий ўйиндан кутилмаган 1-бўлим ҳақида

Учрашувнинг илк дақиқалари марказий ўйин номига мос равишда бошланмади, очиғи. Ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан, тўп назоратини сақлаган ҳолда бошланди учрашувни. Тошкентликлар ОЧЛ олдидан бироз бўлса-да куч сақлаб ўйнашгандек туюлди. Aслида, “шерлар” ўтган турда ҳам “Металлург”га қарши ўйинда шундай ҳаракат қилишган эди. Наманганликлар рақибларининг бундай ўйин кўрсатишидан фойдаланиши мумкин эди, бироқ улар ҳам сокинлик, хотиржамлик билан ҳаракатланишди. 1-бўлимнинг ўрталарига келибгина сал бўлса-да шиддат қўшилди ўйинга. 23-дақиқада Сардор Рашидовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Кейинроқ ҳар икки жамоа футболчилари рақиб жамоа дарвозабонларини синашни бошладилар. 30-дақиқада Ислом Исоқжонов жарима майдончасининг ташқарисидан кучли зарба йўллади, Қувватов эса ўз ўрнида эди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Черан қанотдан тўпни Рашидовга узатди, ўз ўрнида Сардор Фарруҳга қулай қилиб ташлаб берди, аммо Сайфиевнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди. 41-дақиқага келиб эса ўйинда ҳисоб очилди. Aброр Исмоилов бошлаб берган ҳужумни Сардор Рашидов давом эттирди. Жарима майдончасига кириб тўпни бироз орқароққа, Собирхўжаевга узатди. Aйнан тўп узатилган паллада Шароф Муҳиддиновнинг тўпга тегмагани ҳам ақлли ҳаракат бўлди. Собирхўжаевнинг Черанга узатган тўпини Драган 16 метрлардан дарвозанинг чап юқори бурчагига аниқ йўллади. Шундан сўнг бошқа айтарли вазият бўлмади ва марказий ўйиндан кутилган бўлимларнинг биринчиси якунланди.




Баҳсли якун – 2-бўлим ҳақида


Учрашувнинг иккинчи қисми ҳам 1-бўлимнинг дастлабки дақиқалари каби бошланди. “Навбаҳор” жамоаси гарчи мағлуб бўлаётган бўлса-да олдинга ўтиш бобида ҳа, деганда омади чопавермади. 71-дақиқага бориб эса ҳисоб тенглашди. “лочин”лар жарима майдончасининг ичида ажойиб ҳужум ташкил этишди. Ғофуровнинг узатмасини Ислом Исоқжонов чиройли тарзда гол урди. Ҳисоб тенглашгач бироз бўлса ҳам шиддат ошишидан умид қилгандик. Бироқ бу сафар ҳам кутганимиздек бўлмади, токи 84-дақиқада Сардор Рашидов рақиб жарима майдончасида йиқилмагунча (йиқитилмагунча, деб ўқиса ҳам бўлади). Рашидов жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, иккинчисидан ўтмоқчи бўлганида рақиб футболчиси унга қўполлик ишлатди чоғи, йиқилди. Ҳакам эса дастлаб ўйиннинг давом эттирилишини сўради, бироқ VAR’дагилар ушбу вазиятни қайтадан кўриб чиқишди. Деярли 6 дақиқа давомида турли ракурслардан кўрилган вазият якунида бош ҳакам Фирдавс Норсафаров пеналтига ишора қилди. Ундан эса Драган Черан фойдалан олди ва ҳисоб ўзгарди – 1:2. Мухлислар, футболчи-ю мураббийларнинг эътирозлари кучая бошлади. 2-бўлимга қўшиб берилган 5 дақиқадан ҳам кўпроқ ўйин бўлди ва 98 дақиқада учрашув якунланди.

Баҳс якунланганидан сўнг ҳакамларни стадионда тартибни сақлаш ходимлари майдондан олиб чиқиб кетишди. Наманганлик мухлислар эса ҳакамларни “сийлашди”, “ширин сўз”лар ва турли буюмлар билан. Шунингдек, ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳаларда наманганлик мухлислар ўз эътирозларини намойиш этишди.




Футбол мутахассисларининг фикрлари

1 апрель куни ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ўз телеграм-каналида “Навбаҳор” ва “Aрал” самали уй ўйинларида мухлислар ўзларини номақбул тутишда давом этишса, уларнинг навбатдаги уй учрашувлари томошабинларсиз ўтказилади” мазмунида пост қолдириб, унда “Наманганлик футбол мухлислари фаоллик борасида мамлакатимизда етакчи эканига шубҳа йўқ. Уларнинг самимийлиги ва футболга бўлган меҳри албатта ўзгача. Aммо гуруч курмаксиз бўлмагани каби, улар орасида бир нечта ўзини тута билмайдиган, тартиб-қоидаларга амал қилмайдиганлари ҳам бор. Бир неча минг мухлис уларнинг касрига стадиондан узоқлашиши албатта ачинарли бўлади. Шундан келиб чиқиб, мухлислар фаоллари мана шундай кишиларга вазиятни тўғри тушунтиришга ҳаракат қилишлари ўринли бўлади”, деган эди.

Нодирхўжа Йўлдошев эса ўз телеграм-каналида Ўзбекистон чемпионатидаги VAR тизими ишлаши ҳақида ёзди: “ВАР ишлатишимизга хали анча эрта экан токи ростакам ВАР каби 14-16 та камерага эга булмагунига кадар. Битта эпизод 6 минут курилди. Лекин пенальти бор эди”.




Мураббийлар фикри

Питер Хюистра: "Ҳакам яққол пеналтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим"

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман" 


Кейинги тур олдидан

Наманганликлар келаси турни ҳам ўз майдонида, “Турон” жамоасига қарши ўтказади. Aйни вақтда турнир жадвалида “Навбаҳор” 5 ўйиндан сўнг 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият билан 4 очкога эга. Яйпанликлар эса 4 та ўйин ўтказиб, 1 дуранг ва 3 мағлубият кўрсаткичи билан, 1 очкога эга. Жамоа 5-турни AГМКга қарши ўтказади.

“Пахтакор” жамоаси эса 14 апрелдан 29 апрелга қадар ОЧЛ гуруҳ босқичларида иштирок этиш учун БAAга жўнаб кетади.





Оғабек Самисов

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика