

— Биз ротация ҳақида гаплашдик. Ҳужумдаги учликдан кимдир ўйинни захирадан бошлаши мумкин деб ўйлаш ақлдан озганлик эмасми? Уларнинг юкламани тақсимлай олишига ишонасизми ёки тўпланиб қолган чарчоқ сизни ташвишга соляптими?
— Мен футболчиларга ва уларнинг ўз таналарини ҳис қилишига ишонаман. Бугун муҳим кун. Ўйинлар оралиғида атиги икки кунимиз бор, шунинг учун футболчиларнинг ҳолатини баҳолаш, тиббиёт штаби фикрини тинглаш, машғулот маълумотларини ўрганиб чиқиш ва шундан кейингина — бугун кечқурун ёки эртага қарор қабул қилиш жуда муҳим. Лекин имконият бўлса ва ҳеч қандай кутилмаган ҳолатлар юз бермаса, эртага ҳам уларни яна майдонга тушираман, — деди Жозе охирги саволга жавоб берар экан.
Шундан сўнг португалиялик мутахассис ўрнидан тура туриб шундай деди: "Пенальтилар бўйича ҳеч қандай саволлар йўқми? Йўқми? Жуда ғалати, шундай эмасми?"
Эслатиб ўтамиз, 5-турда "Реал" "Райо Вальекано"ни мағлуб этган (4:1) ва ўйиннинг 14-дақиқасида ҳужумчи Килиан Мбаппе пенальтидан ҳисобни очган эди.



