UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  2 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  3 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  8 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби Янгиликлар

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишланган Хоразм вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди.
Бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм воҳасидан 15 та, Қорақалпоғистон республикасидан битта жамоа иштирок этди. Учрашувлар аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди. Сўнгра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал жуфтликларини ҳосил қилишди.
Ушбу босқичнинг дастлабки беллашувида Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” ва “Умид ниҳоллари-2018” жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган бу ўйинда мухлислар 7 та бир-биридан чиройли голлар гувоҳига айланишди. Якуний натижага кўра, “Ёшлик” футболчиларининг қўли баланд келди Улар 4:3 ҳисобида зафар қучишди.

Чорак финалнинг қолган ўйинлари қуйидагича ниҳоясига етди:  “Жайҳун”(Ҳазорасп тумани)-“Шифокор”(Ҳазорасп тумани)-2:0, УрДУ(Урганч шаҳри)–УОЗК(Урганч шаҳри)-2:0, “Ёшлик”(Хива тумани)–“Шаббоз”(Беруний тумани, Қорақалпоғистон) - 6:2.

Муболаға эмас, ярим финал учрашувлари ҳам қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди. Бу босқичда урганчнинг “Ёшлик” жамоаси УрДУни ишончли тарзда мағлубиятга учратди, 3:1. Иккинчи жуфтликда эса “Жайҳун” жамоаси аъзолари  хивалик футболчиларни  2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик”  ва Ҳазорасп туманининг “Жайҳун” жамоалари ўртасида кечган ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақтида ғолиб  аниқланмади, ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Натижада, қўшимча вақт белгиланди. Унда Хоразм воҳасининг таниқли мураббийи Вали Султонов устозлик қилаётган “Ёшлик” жамоаси футболчилари ғалабага бўлган иродаларини тўла намойиш этиб, учинчи тўпни ҳазораспликлар дарвозасига йўллашга муваффақ бўлишди, 3:2.  Ушбу ютуқ вилоят маркази футболчиларига илк марта ўтказилган турнир шоҳсупасининг биринчи пағонасини эгаллаш имконини берди. Тўпларини урганчликлар сафидан Бобур Раҳимберганов, Сирож Хўжаев ва Ҳабибулла Матёқубовлар киритишди.

Ўз навбатида “Жайҳун” жамоасига иккинчи ўрин насб этган бўлса, ярим финал иштирокчилари  Хива туманининг  “Ёшлик”  ва  УрДУ  жамоалари ташкилотчилар томонидан учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Қуйидаги футболчилар турнирнинг номинация бўйича “Энг яхши”лари номига сазовор бўлишди:
   Энг яхши дарвозабон – Қадам Вапаев(УрДУ).
   Энг яхши ҳимоячи – Бекзод Қурбонниёзов(УрДУ).
   Энг яхши ярим ҳимоячи – Илёс Хайров(“Жайҳун”).
   Энг яхши ҳужумчи – Шодлик Раҳматуллаев(“Жайҳун).
   Энг яхши футболчи – Бобур Раҳимберганов(“Ёшлик”).
   Энг яхши ёш футболчи – Ҳабибулла Матёқубов(“Ёшлик”).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика