

Мавсумнинг қолган қисмида Вали Султонов хоразмликларни бош мураббий сифатида майдонга олиб чиқади, бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди.
Вали Султонов аввал ҳам бу жамоада мураббий сифатида ишлаган (2008-2011, 2014-2015). Султонов шу кунгача жамоада селексионер мураббий сифатида ишлаб келган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Хоразм” Сергей Токов билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди.


