UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  0 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 23:07АПЛ старт олмоқда: "Ливерпуль" - "Борнмут" учрашувининг асосий таркиблари билан танишинг!  5 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  11 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  1 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  1 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  12 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  48

Вальехо "Қироллик клуби"га муносиб эканлигини исботламоқчи Янгиликлар

Вальехо "Қироллик клуби"га муносиб эканлигини исботламоқчи

Теглар :  Хесус Вальехо
Испаниялик ҳимоячи нияти жиддий ва умидини узишни ўйламаяпти.

Марказий ҳимоячи мавсумлар оралиғида пойтахт жамоасига келиб қўшилганди. Чемпионат бошланиб улгурмай, Хесус Вальехо жароҳат олди ва уч ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиши маълум қилинди. Бироқ у тўлиқ соғайиб сафга қайтишига унданда кўпроқ вақт керак бўлди. Чап оёқ мушакларини шикастлаб олган футболчи анча вақтгача индивидуал тарзда шуғулланишга мажбур бўлди ва шу сабаб, жамоанинг ўйин учун қайдномаларига ҳам киритилмади.

Испанияга катта умидлар билан қайтган футболчи фаолиятининг қийин дамларини бошдан ўтказмоқда.

Олдинда Хесус учун икки ҳафтадан камроқ вақт бор. Терма жамоалар ўйинлари сабаб юзага келган танаффусда у ўзининг оптимал формасига кириб олишга уринади. Бунда у Испания U-21 ёшлар термасига, ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати-2019 саралаши доирасида Словакияга қарши ўйинга чақирув олгани яхши янгилик.

Буларнинг барчасига қарамай, Вальехо тушкунликка тушгани йўқ ва ҳамон жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга ўз имкониятларини кўрсатмоқчи, ҳамда жамоага кераклигини исботламоқчи.

Ҳимоячиларнинг бир нечтаси жароҳат сабаб сафдан чиққанини инобатга олсак, Хесус Вальехони яқин орада майдонда кўрсак ажаб эмас.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика