39 ёшли Навас "Севилья" сафида уйдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Хесус майсади ўпди ва йиғлади, шериклари уни юқорига отишди

Alisher
15 дек 2024, 03:14
Хесус Навас "Севилья" сафида уйдаги сўнгги ўйинини ўтказди.

"Севилья" 17-тур доирасида ўз уйида "Сельта" (1:0)ни мағлуб этди.

39 ёшли Навас Андалусия клуби сафида 2003 йилдан 2013 йилгача ва 2017 йилдан бери ўйнамоқда. У бугун "Севилья" уй стадионидаги сўнгги ўйинини ўтказди, хавбекни қарсаклар остида 71-дақиқада алмаштиришди.

Ўйиндан сўнг мухлислар ва клуб ўйинчининг ҳурматини жойига қўйди. Навас кўз ёшларини тия олмади, футболчи майсани ўпди, сўнгра жамоадаги шериклари уни осмонга отишди.



Навас "Севилья" таркибида икки бор Испания кубоги, 4 бор Европа лигасида зафар қучган ва биттадан Испания суперкубоги ва Европа суперкубогида ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SevillaFC