UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  2 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"

"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи бўлимда қўпол хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимга чиқаётганда умид бордек кўринганди, аммо қизил карточка олдик. Четлатишдан сўнг жамоани жаҳли чиқди, 10 киши бўлиб яхши вазиятларга эга бўлдик. Бироқ тўп дарвозага кирмади. Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик. Ўйинга режамиз умуман бошқача эди. Бир футболчимизда тўртинчи сариқ карточка, бошқасида қизил... Навбатдаги ўйин Жиззах жамоасига қарши - дея сўз бошлади мутахассис.


- Бугунги учрашувдаги марказий ҳимоячилар ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Биринчи таймдан сўнг уларни алмаштирдик. Қандай қилиб бундай хатоларга йўл қўйиш мумкин.

- "Динамо" Суперлигада кетма-кет 3 мағлубиятини қабул қилди. Бу омадсизликларга асосий сабаб нима?

- Жароҳатланган футболчилар кўп. Икки таянч ярим ҳимоячимиз марказий ҳимояда ўйнашмоқда. Икки бразилияликда шикастланиш бор. Захира етишмаяпти.

- Бу мавсум аввалгиларидан яхши ўтди деб ўйлайсизми?

- Икки хил таассурот бор. Мусобақада яхшироқ иштирок этишимиз, медаллар учун курашишимиз мумкин эди. Ёмон бошладик, кейин формага кириб олдик. Одатда жамоа Про лигадан чиқса уларнинг вазифаси Суперлигада жон сақлаш бўлади.

- Суперлига баҳсларида Анвар Хожимирзаев ўзини жуда яхши кўрсатяпти. Нега у миллий терма жамоага чақирилмаяпти?

- Бу саволни терма жамоа устозига бериш керак. Анвардан кўнглимиз тўқ, балки терма жамоада унинг позициясида яхшироқ ҳужумчи бордир ёки бошқа сабаб. Билмайман.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика