UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  95 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  12 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  10 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  5 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади” Янгиликлар

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади”

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов ва Лутфулла Тўраев иштирок этди.

“Янги мавсумга янги орзулар билан кириб келаямиз. Эртага қизиқарли баҳс бўлади”, - дейди Вадим Абрамов. 


“Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз битта – ғалаба қозониш. Абу Дабида икки ҳафталик тайёргарлик олиб борилди. Янги футболчилар билан чиқишиб кетишга ҳаракат қилдик”, - дейди Лутфулла Тўраев.  


- Рақиб бош мураббийи матбуот анжуманида эртангга баҳсда “Бунёдкор”нинг устунлиги ҳақида гапирди. Сизнингча бу тактиками ё ҳақиқатдан ҳам шундайми?

- Рақибни ўрганиб чиқдик. “Ал Завра” устози эртага “Бунёдкор” фаворит эканини айтган бўлса шунчаки тактик юриш қилган. Футболчилар буни ўқишини билади ва шу орқали ўзидан босимни соқит қилмоқчи. Биз бундай тузоқларга тушмаймиз. Фикримча, бу тактика ва алдов.


- Ўтган мавсум марказда Нурилло Тўхтасинов билан тандем бўлган эдингиз. Ҳозир жамоага Сардор Абдураимов жалб қилинди. Сардор билан тил топишиб олдингизми?

- Абу Даби йиғини доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Сардор Абдураимов билан бирга ўйнадик, фикримча ҳаммаси жойида. Бир-биримизни билан тил топишиб кетдик деб ўйлайман.


- Хуршид Ғиёсовнинг жамоани тарк этганини катта йўқотиш деб ҳисобласак бўладими?

- Хуршид Ғиёсов жамоамизни тарк этди. Бизда яна 5 нафар футболчи олимпия терма жамоасида бўлиб туришибди. Албатта ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Аммо футбол шундай ўйинки кетганларнинг ўрнини босиш керак. Замонавий футболда бундай ҳолатларга тайёр туриш керак.


- “Бунёдкор”га Селим Нурмуродов келди. У Туркманистон терма жамоасида умуман ўйин ўтказмаган. Уни қандай топдингиз? 

- Туркманистонлик ҳужумчини агентлар бизга таклиф қилишди. У бизда кўрикдан ўтди ва ҳаракатлари ёққани боис шартнома туздик. Сизга дунёда терма жамоада умуман ўйнамаган ажойиб футболчиларни санаб бера оламан. Бир нарсани айтишим мумкин, агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади. Улар билан шартнома шундай тузилган.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика