

The Athletic хабарига кўра, Расмус Хейлунд кетган тақдирда "Астон Вилла"нинг энг яхши тўпурари шорт-листга киритилади.
Англия терма жамоаси ўйинчиси билан аллақачон воситачилар орқали алоқалар ўрнатилган. Бирмингемликлар уни 60 миллион фунтга баҳоламоқда.
Таъкидланишича, Уоткинснинг МЮга ўтиши имконияти Маркус Рэшфорд бўйича музокараларда муҳокама қилинган, аммо Рэшфорднинг "Барселона"да ўйнаш истаги бу вариантга нуқта қўйган эди.
2024/25 АПЛ мавсумида Уоткинс 38 ўйин ўтказиб, 16 та гол урди.



