

"Ал Ҳилол" Мартинелли ва Уоткинсни 125 млн еврога сотиб олмоқда: Саудия Арабистони клуби "Арсенал" ва "Астон Вилла"дан икки ҳужумчининг ўтиши бўйича келишувга эришди — тегишлича 65 ва 60 млн еврога
"Арсенал" Мартинеллини 2019 йилда 7 млн еврога сотиб олган эди: Бразилия терма жамоаси вингери 278 та ўйинда "62+36" очко тўплади ва клуб билан АПЛда ғолиб чиқди.
Уоткинс 2020 йилдан бери "Астон Вилла"да ўйнаб келаётган эди: Англия терма жамоаси ҳужумчиси 278 та ўйинда "108+47" очко тўплади, клуб билан Европа Лигасида зафар қучди ва XXI асрда "Вилла"нинг энг яхши тўпурарига айланди.



