

"120 дақиқа давомида рақибдан устунлик қилдик деб ҳисоблайман. Бироқ гол урмаганимиздан кейин бу гапларнинг асоси бўлмайди. Серияда эса рақиблар биздан яхшироқ ҳаракат қилишди ва чорак финалга чиқишди.
Ушбу чемпионатда сюрпризлар жуда кўп бўлмоқда. Биз ҳам бундан қочиб қутула олмадик. Марокашдан мағлуб бўлиб, турнирни тарк этамиз деб ўйламагандик. Бироқ шундай бўлди ва уйга қайтамиз", - деди посбон.



