Умиджон Эргашев: "Денис Иванков ўйинимдан қониқмаганини айтди"

Tolibjon Qosimov
6 апр 2019
Кеча Суперлига 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг "аждарлар" дарвозабони Умиджон Эргашевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Савияси кучли бўлган жамоага қарши ўйнадик. Биз ўзимизга ишониб майдонга тушгандик, охирги дақиқалардаги эътиборсизлигимиз туфайли ютқазиб қўйдик.

- Иккинчи гол ўтказилган вазиятга нима дея оласиз?

- Пала-партишлик юзага келгани учун аниқ кўра олмадим. Йигитлар офсайд дейишмоқда.

- Ўйиндан кейин собиқ мураббийингиз Денис Иванков нима деди?

- Ўйинимдан унча қониқмаганини айтди, маслаҳатлар берди. Ўз устингда ишлашда давом эт деб айтди. Мен тўхтаб қолмайман.

- Ҳозирги кунда "Насаф" дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов ҳақида нима дея оласиз?

- Тажрибали, Олий лигада жуда кўп ўйин ўтказган. Дарвозабонларни ўйинга яхши тайёрламоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia