"Бу жуда оғриқли". Артета "Арсенал"нинг "Брайтон"дан учралган йирик мағлубиятига муносабат билдирди

20 сен 2026, 09:40
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйиндаги (0:3) йирик мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор "Брайтон"ни табриклайман. Мен жуда ҳафсалам пир бўлди. Дастлабки 20-30 дақиқада кўплаб техник хатолар туфайли ўзимизга доимий муаммолар туғдирдик. Буларнинг барчаси ўйиннинг бошланиши билан боғлиқ эди. Бу муҳим сабоқ. Биз ҳали кўп нарсани ўрганишимиз керак.

"Брайтон"га қилган ишлари учун таҳсинлар айтаман. Менимча, биз ўз даражамиздан жуда узоқда эдик. Халқаро ўйинлар учун танаффус содир бўлган воқеани ҳазм қилиб олиш учун бизга кўпроқ вақт беради, чунки бу жуда ва жуда оғриқли. Агар керакли нарсани қилмасангиз, ҳар қандай ўйинда ожиз аҳволда қолиб кетишингиз мумкин", — деди Артетанинг сўзларини ВВС нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›