Умарали Рахмоналиев Россия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. У икки клубга таклиф қилинди

Sherzod Nurmatov
17 ноя 2026, 18:50
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Рахмоналиев фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириш эҳтимоли бор.

Озарбайжоннинг Sport24.az нашри манбаларига таяниб хабар беришича, 23 ёшли футболчининг хизматлари агентлар орқали Қозоннинг "Рубин" ва "Краснодар" клубларига таклиф қилинган.

Ҳозирча Россия клублари Рахмоналиевнинг трансферига қизиқиш билдиргани ёки музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 2023-2025 йилларда "Рубин" сафида ҳаракат қилган. У 2025 йил январда ижара асосида Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клубига ўтган, 2026 йил январда эса Боку клуби футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олган.

"Краснодар"ни айни пайтда Мурад Мусаев бошқармоқда. Россиялик мутахассис аввал "Сабаҳ"да ҳам бош мураббий бўлиб ишлаган.

Рахмоналиевнинг Озарбайжон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 31 декабрга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport24.az

Сўнгги янгиликлар

Барча ›