"Комо" ва "Рома" дуранг ўйнашди, Мален четлатилди

Aslanov Jasurbek
11 окт 2026, 18:41
Италия А Серияси 2026/2027 йилги мавсумининг 6-туридан ўрин олган "Комо" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Комо шаҳридаги "Джузеппе Синигалья" стадионида кечган беллашувда томонлар дарвозаларга йўл топа олишмади — 0:0. Баҳсни фаэнцалик Микаэль Фаббри бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Учрашувнинг иккала бўлимида ҳам ҳисоб очилмади. 53-дақиқада А Сериянинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари Дониэлл Мален рақиб ҳимоячисига ишлатилган қўполлик учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, "Рома"ни майдонда бир киши кам бўлиб қолишига сабабчи бўлди.

“Комо” - “Рома” 0:0

Ушбу ўйиндан сўнг 6 та баҳсда 14 очко жамғарган "Рома" турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Интер"дан икки очкога ортда қолмоқда. 11 очкога эга "Комо" эса А Серияда 6-поғонани эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia