Улуғбек Бакаев: "Агар биз биринчи гол урганимизда, балки бизга ўйнаш осонроқ бўларди"

Administrator
20 окт 2026, 23:30
Ўзбекистон кубоги чорак финалининг "Сўғдиёна" ва "Андижон" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Менимча, учрашув анча яхши бўлди. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам футболчилар анча сифатли футбол намойиш этишди. Ҳар икки жамоа ҳужумлар ташкил қилди. Умуман олганда, учрашув менга маъқул келди. Йигитлар бугун жуда яхши ҳаракат қилишди, уларнинг бугунги ўйинлари учун раҳмат айтаман. Учрашув анча қизиқ бўлди: 0:0, 0:2, 1:2, 2:2. Бироқ бизнинг иккинчи голимиз офсайд сабабли бекор қилинди. "Андижон" жамоасини ярим финалга йўл олгани билан табриклайман ва уларга омад тилайман.

— Бугунги ўйин сизнинг режаларингиз асосида ўтдими ва бугун ғалаба учун жамоага нималар етишмади?
— Умуман олганда, биз режа қилган барчаси ўхшади. Шунчаки, биринчи бўлиб рақибларимиз гол урди ва уларга ўйнаш анча осонлашди. Агар биз биринчи голни урганимизда, балки бизга ўйнаш осонроқ бўларди. Ҳисоб 0:0 бўлган вақтда бизда бир нечта яхши вазиятлар бўлди. Бундан ташқари, иккинчи бўлимда 0:1 ҳисобида ҳам футболчиларим бир нечта яхши имкониятга эга бўлишди. Таъкидлаганимдек, умуман олганда ўйинимиз анча яхши чиқди, бироқ ёмон томони — бугун биз иккита гол ўтказиб юбордик.

— Улуғбек ака, бунгача чемпионатда "Сўғдиёна" "Андижон" билан ўйнаган. Бугунги ўйинни солиштирганда қандай фарқларни кўрдингиз мураббий сифатида?
— Фарқ катта, биринчидан — йўл, кейин эса майдон. Бу ердаги майдон майсаси анча юмшоқ, биз машғулот олиб борадиган майдоннинг майсаси эса қаттиқроқ. Шунингдек, агар биз Жиззах шаҳрида ўйнасак, умуман бошқа муҳитда ҳаракат қиламиз. Шунинг учун тезроқ Жиззахга қайтсак яхши бўларди.

— Биринчи бўлимда Дориевга вазият яратиш учун "Андижон" ҳимоячилари деярли имконият беришмади. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш учун қандайдир тактика бормиди?
— Нима учун? Унда ҳаммаси ўхшаётган эди. Шунчаки "Андижон" футболчилари уни ёлғиз қўймасликка ҳаракат қилишди ва уни доим 2-3 нафар футболчи қўриқлади. У ажойиб футболчи ва шу сабабли унга рақиб футболчилари жиддий қарашади.

— Яна бир савол: Дориев олдинги баҳсларда, биламиз, ўнг қанотдан чап қанотга, айтайлик, чап томонда вазиятлар етишмаса ёки омади келмаган пайтда чап қанотдан ўнг қанотга ёки марказий ҳужумга ўтганини кўрганмиз. Бу ўйинда фақат ўша чап қанотда ўйнади, уни ўнг қанотда ёки марказда ўйнатиш имконияти йўқмиди?
— Ҳеч қандай қоидалар йўқ, ҳужумчи хоҳ чапда, хоҳ ўнгда, хоҳ олдинда бўлиши мумкин, улар вазиятга қараб ўзгаради. Бугун шундай бўлди, кейинги ўйинларда ўзгаради, улар ўзлари олдинда қарор қабул қилишади.

— Ўзбекистон кубогида сизнинг фикрингизча, қайси жамоа ютади?
— Жавоб бериш қийин, менда ўз фикрим бор, лекин ҳеч кимни хафа қилишни хоҳламайман (кулади). Раҳмат!\

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›