

Мусобақанинг финал баҳсида Япония ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Япония терма жамоаси футболчиси Юн Нишикаванинг 63-дақиқада киритган голи учрашувда ягоналигича қолди ва шу тариқа кунчиқар юрт вакиллари Осиё чемпионлигини қўлга киритишди.
Қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси эса чемпионатнинг кумуш медаллари билан кифояланди.




