

Чорак финалда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини мағлуб этган Ироқ ўсмирлари бугун Япония билан финалга чиқиш учун кураш олиб борди. Қизиқарли кечган ўйинда Ироқ 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олди.
Бугун иккинчи ярим финалда Эрон ва КХДР жамоалари тўқнаш келишади. Бу учрашув соат 18:30да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг финал учрашуви 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30га белгиланган.
Ярим финал
15:30 - Япония - Ироқ 2:4
Голлар: Хирота Ямада 30, 42 - Муҳаммад Довуд 19, 81 пенальти, 90+4 пенальти, Мунтазер Абдулсада 67
18:30 - Эрон - КХДР



