Бразилия терма жамоаси аъзоси Салоҳнинг жамоадоши бўлади - Романо

23 авг 2026, 10:50
"Ливерпуль"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фабиньо "Трабзонспор"га ўтиш арафасида.

"Ливерпуль"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фабиньо "Трабзонспор"га ўтишга яқин. Томонлар оғзаки келишувга эришдилар, деб хабар беради инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.

32 ёшли бразилиялик футболчи яқин 24-48 соат ичида Туркияга етиб келиши, шундан сўнг тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Фабиньо "Ал-Иттиҳод"дан кетганидан сўнг эркин агент мақомида бўлиб турибди. Ўтган мавсумда у 43 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

"Трабзонспор" ёзда "Ливерпул"нинг яна бир собиқ футболчиси Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano