

"talkSPORT" хабарига кўра, "Арсенал" спорт директори Андреа Берта Альварес билан мунтазам алоқада бўлиб турибди ва ўз собиқ клуби бўлмиш "Атлетико"га битимни тузишга тайёрлигини айтган.
"Атлетико" ҳозирча Альварес бўйича якуний қарорга келгани йўқ ва Хулианни жамоада сақлаб қолишни афзал кўрмоқда. Клуб 26 ёшли Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси сотилмаслигини ошкора баён қилмоқда.
Бироқ Альвареснинг ўзи жамоадан кетишни хоҳламоқда.
Ёз бошида "Атлетико" "Реал"нинг ҳам Альварес бўйича таклифини рад этган эди. Аммо агар Хулианнинг сотилиши муқаррар бўлса, "матрасчилар" буни Ла Лигадан ташқарига амалга оширишни афзал кўришади.



