"Ливерпуль” собиқ футболчиси Нуньес "Ал Ҳилол"ни тарк этди

23 авг 2026, 13:03
"Ал Ҳилол" уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньеснинг "Ал Дирия"га ўтганини расман эълон қилди.

Ҳужумчи янги клубида 2026/27 йилги мавсум охиригача ижара асосида ўйнайди. Маълумотларга кўра, келишувда сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган.

27 ёшли футболчини ижарага олиш тўғрисидаги қарор "Ал Ҳилол" директорлар кенгаши томонидан маъқулланди. Нуньес учун бу ўтиш Ар-Риёд жамоаси таркибидаги мураккаб даврдан сўнг кўпроқ ўйин вақти олиш имконияти бўлиши керак.

Уругвайлик футболчи 2025 йилнинг ёзида "Ливерпул"дан "Ал Ҳилол"га ўтган. Футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: alhilal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›