

Вирджил ван Дейкнинг "Ливерпуль" сардори сифатидаги ролига ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо янги мавсум бошланиши олдидан Ираола янги сардорлар гуруҳини шакллантиришига тўғри келди.
Ван Дейк майдонда бўлмаган вақтда "Ливерпуль" сардорлик боғичини Джо Гомес ёки Доминик Собослаи тақади. Етакчилар гуруҳига киритилган Алиссонга эса майдондаги позицияси сабабли боғич берилмайди.
"Вирджил, Алиссон, Джо Гомес ва Дом Собослаи сардорлар бўлишади. Аммо мен Алиссонга боғични тақишнинг имкони йўқлигини тушунтирдим. Чунки янги қоида дарвозабон сардор бўлган тақдирда катта чекловлар туғдиради.
Сабаби, агар рақиб жарима майдончасида бирор нарса содир бўлса, ҳакам нима бўлаётгани ва барча қарорларни айнан сардорларга тушунтириши керак.
"Борнмут"да бир мавсум Нето менинг сардорим бўлган, аммо кейин ҳар бир ўйинни бошқа ўйинчи сардорлик вазифасини бажаради деб бошлаш тўғри келмайди.
Шунга қарамай, мен у бизнинг эътирофимизни ҳис қилишини хоҳладим. Уни таниб-билиш учун менда етарлича вақт бўлди, янада яқиндан танишишда давом этамиз, аммо Алига боғич борасидаги қарорни тушунтиришимга тўғри келди. Чунки у дарвозабон, афсуски, киритилган янги қоидалар дарвозабон сардор бўлган тақдирда жуда катта ноқулайликлар туғдиради", — дейди Ираоланинг сўзларини "The Independent" нашри.



