U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Вьетнам таркибида йўқотишлар мавжуд
21 апр 2024 19:16
Янгиликлар
U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Вьетнам таркибида йўқотишлар мавжуд
Вьетнам U-23 терма жамоасига "D" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳсда Хо Ван Куонг ёрдам бера олмайди.
Жанубий-Шарқий Осиё мамлакати вакили турнирнинг иккинчи тури доирасидаги Малайзияга қарши учрашувнинг 17-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Ҳимоячи илк турда Кувайтга қарши беллашувнинг 65-дақиқасида ҳам сариқ карточка билан жазоланганди.
Шу боис, Ван Куонг гуруҳ пешқадамини аниқлаб берадиган ўйинда дисквалификация сабаб майдонга туша олмайди.
Шунингдек, Кувайтга қарши 1-тур учрашувининг 12-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган ҳужумчи Нгуен Динь Бак ҳам жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Вьетнам Ўзбекистон билан бир хил — 6 очко жамғарган ҳолда тўплар нисбатига кўра, 2-ўринда бормоқда.
Жамоалар ўртасидаги 3-тур учрашуви 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар